Москва Украина бўйича музокараларга «аввалги шартлар асосида» тайёр, деди Россия президенти Владимир Путин.
«Биз жорий йилнинг июнь ойида Москвада баён этилган шартлар асосида Украина билан музокаралар жараёнига ҳали ҳам тайёрмиз. Ҳеч нарса ўзгармади,» - деди у.
Аввалроқ Путин Украина қуролли кучларини Донетск, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятларидан олиб чиқиб кетишни, Украина эса НАТОга кириш режаларидан воз кечишни талаб қилган эди.