Россия президенти Владимир Путин шанба куни, 10 майда, олти нафар хорижий мамлакат раҳбари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб хабар берди.
Ушаковнинг таъкидлашича, бу алоҳида икки томонлама музокаралар бўлиб, Путин Лаос, Зимбабве, Фаластин ва Буркина-Фасо президентлари билан учрашади.
Шундан сўнг Россия раҳбари Абхазия президенти ва Жанубий Осетия раҳбари билан ҳам мулоқот ўтказиши режалаштирилган.