УЕФА назорат-интизом органи (CEDB) "Интер"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг "ПСЖ"ни 148 минг евро миқдорида жаримага тортди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Учрашув 31 май куни бўлиб ўтди ва 5:0 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлди.
"ПСЖ" футбол майдонига мухлислар чиқариб, мушакбозлик уюштиргани учун 100 минг евро жаримага тортилди. Ушбу қоидабузарлик туфайли парижликларга 2 йил синов муддати билан УEФА турнирларининг навбатдаги сафар ўйинига ўз мухлисларига чипта сотиш шартли равишда тақиқланди.
Шунингдек, "ПСЖ" бегона нарсаларни улоқтиргани учун 30 минг евро, спорт тадбирида номақбул хабар тарқатгани ва УEФА обрўсига путур етказгани учун 10 минг евро тўлаши керак бўлади.