Footix нашрининг хабар беришича, "ПСЖ" раҳбариятида сўнгги ўйинларни унча муваффақиятли ўтказмаган украиналик ҳимоячи Илья Забарнийнинг клубдаги келажаги борасида шубҳалар пайдо бўлмоқда.
Манба маълумотларига кўра, Франция чемпиони спорт директори Луиш Кампуш "Динамо" Киевнинг 23 ёшли тарбияланувчиси ўйинларидан кўнгли тўлмаган ва қишда янги жамоага тезда мослаша оладиган ҳимоячини трансфер бозоридан излаши мумкин. Ҳатто "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрикенинг ҳам Забарний ҳақида шубҳалари пайдо бўлгани таъкидланмоқда.
Бироқ, Илянинг Париж клубидаги истиқболи ҳақида ҳали узил-кесил қарор қабул қилинмаган. Барчаси футболчининг кейинги ўйинлардаги ҳаракатларига боғлиқ. Агар украиналик қишки танаффусгача ўз ўйинини яхшиласа, унга яна бир имконият берилади. Акс ҳолда, у мавсумни захирада ўтказиши ёки ижарага берилиши эҳтимоли бор.