Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия активлари мусодара қилинса, ЕИ 238 миллиард доллар йўқотиши мумкин

Россия активлари мусодара қилинса, ЕИ 238 миллиард доллар йўқотиши мумкин

Агар Россия активлари мусодара қилинса, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия иқтисодиётига киритилган камида 238 миллиард долларлик инвестициялардан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» Европа миллий статистика хизматлари маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозирда Бельгиянинг Euroclear компанияси ҳисобларида жорий курс бўйича тахминан 224,5 миллиард долларлик Россия активлари музлатилган. Бу маблағларга суверен ва хусусий фондлар ҳам киради.

"Агар ушбу маблағлар мусодара қилинса, иттифоқ Россия иқтисодиётига киритган 238 миллиард долларлик сармоясини йўқотиши мумкин", — деб ёзади агентлик.

Шу билан бирга, Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас яқинда ЕИ давлатлари Украинага ёрдам кўрсатиш мақсадида Россия суверен активларини ўзлаштириш масаласида ҳануз келишувга эриша олмаганини тан олди.

Москва эса суверен активларни ўғирлаш ҳар қандай даражада жавобсиз қолмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Россиянинг таъкидлашича, Ғарбнинг бундай ҳаракатлари мавжуд молиявий-иқтисодий тизимни издан чиқариши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:11. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!