Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция: Европа Зеленскийнинг умидларини пучга чиқарди

Франция: Европа Зеленскийнинг умидларини пучга чиқарди

Франциянинг Le Monde нашри маълумотларига кўра, Брюссельда бўлиб ўтган саммит чоғида Европа Иттифоқи етакчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш бўйича умидларини пучга чиқарди.

Нашр таъкидлашича, Зеленский Брюссельга Россия активларини қўлга киритиш умидида келган, аммо Европа Иттифоқи олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган оқибатлар туфайли бундай қадамдан воз кечган.

Манбаларга кўра, Украина раҳбари саммитда Европадаги ҳамкорларига Киевга қандай ёрдам кўрсатиши мумкинлигини аниқ тушунтира олмаган.

Охир-оқибат Зеленскийга фақат Европанинг Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакетини қабул қилиш ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаш билан чекланишга тўғри келган.

Киритилди: Бугун 13:11. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!