Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларига сохта ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида огоҳлантирди ва фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги “ҳужжат тайёрлаш” ҳақидаги эълонларга ишонмасликка чақирди.

Аниқланган ҳолатлардан бирига кўра, Telegramдаги виртуал гуруҳ ва каналларда “сохта ҳужжат тайёрлаймиз” деган хабарларни тарқатаётган жиноятчи гуруҳлар фаолият юритмоқда.

Бошқа ҳолатда эса фуқаро О.Б.Б. сохта никоҳ асосида Х.М.А. номи билан никоҳ гувоҳномасини расмийлаштириб, ФҲДЁ органларидан фарзанди О.М.Б. учун туғилганлик гувоҳномасини олгани аниқланган.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумот беришича, бундай ҳолатлар нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, балки жиноят жавобгарлигига олиб келиши мумкин. Сохта ҳужжатлар орқали амалга оширилган ҳаракатлар тергов ишлари ва жиноий оқибатларни келтириб чиқаради.

Вазирлик фуқароларга қуйидагиларни эслатди:
— Ҳужжатларни расмийлаштиришда фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларига (консуллик муассасалари, элчихоналар, ФҲДЁ ва бошқалар) мурожаат қилиш лозим;
— Ижтимоий тармоқларда учрайдиган “тез ва осон ҳужжат” ҳақидаги эълонларга ишонмаслик керак — уларнинг кўпчилиги фирибгарлик ёки ноқонуний схемалар ҳисобланади;
— Шубҳали таклифлар ҳақида дарҳол Ўзбекистоннинг яқин консуллик муассасасига ёки Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Киритилди: Бугун 09:38. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!