Ҳукумат қарори (667-сон, 22.10.2025 й.) билан “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий диагностика, муолажа, дори буюриш) фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тартибини белгилайди.
📝 “Сирли мижоз” тадбирининг вазифалари қуйидагилардан иборат, жумладан:
🔸 мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари фаолиятида белгиланган тартибларга риоя қилинишини ўрганиш ва амалдаги талаблар бузилишининг олдини олиш;
🔸 истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соҳадаги тизимли муаммоларни ўрганиш;
🔸 ўтказилган “сирли мижоз” тадбири натижалари асосида амалдаги талабларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
✔️ “Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тўғрисида ваколатли орган томонидан буйруқ чиқарилади.
❇️ “Сирли мижоз” тадбирини дорихонада ўтказишда “сирли мижоз” истеъмолчи (харидор) сифатида дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олиш учун дорихонага ташриф буюради.
🔗 Бу ҳолатда “сирли мижоз”нинг вазифаси дорихона ходимига мурожаат қилиш, маълум бир дори воситалари ва (ёки) тиббий буюмни мавжудлигини сўраб мурожаат қилиш, тегишли хизмат кўрсатилишидан олдин дорихона фаолиятини кузатиш ҳисобланади.
✅ “Сирли мижоз” тадбири фақатгина аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда ўтказилганда, амалга оширилган ҳисобланади.