Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон қачон ЖСТга аъзо бўлади?

Ўзбекистон қачон ЖСТга аъзо бўлади?

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни расман якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз саҳифасида маълум қилди.

«Ушбу муҳим воқеа Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат билан бозорга чиқиш масалалари, жумладан, экспорт ва импорт божлари бўйича имтиёзлар, шунингдек, хизматлар соҳасида музокаралар муваффақиятли якунланганидан далолат беради», — деб ёзган у.

Азизбек Урунов ЕИ Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида икки томонлама музокараларни якунлаган 31-томон эканлигини қайд этган.

«Бир ҳафта олдин Панама билан шартнома имзолаган эдик. Шу боис ҳозирда 31 давлат билан музокаралар якунланди, 3 таси қолди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида Аргентина, Австралия ва Гондурас билан бозорга чиқиш протоколларини имзолаганди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!