"Манчестер Сити" ва "ПСЖ" Жанлуиджи Доннарумма бўйича келиша олмаяпти.
Англия клуби дарвозабон учун 15 миллион евро таклиф қилди. Бироқ Париж жамоаси ушбу таклифни қабул қилмади. ПСЖ ўз дарвозабонини 25-30 миллион евро атрофида сотишни мақсад қилган.
Бироқ "шаҳарликлар" бундай суммани беришни хоҳлашмаяпти.
Ҳозирча музокаралар давом этмоқда. Агар ПСЖ "Ман Сити" билан келиша олмаса, Доннаруммани бошқа жамоага сотиб юборади.