Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«ПСЖ» Ламин Ямал бўйича қарор қабул қилди

«ПСЖ» Ламин Ямал бўйича қарор қабул қилди

"Барселона" вингери Ламин Ямал яқин келажакда "Пари Сен-Жермен"га ўтиши даргумон.

Француз гранди узоқ вақтдан бери ёш суперюлдузига даъвогар ҳисобланади. Transfer News Live’нинг таяниб хабар беришича, "ПСЖ" анчадан бери испаниялик футболчига қизиқиш билдираётганига қарамай, Ямал бўйича ҳеч қандай музокара ўтказишни режалаштирмаяпти.

Машҳур Transfermarkt портали экспертлари Ламин Ямалнинг нархини 200 млн еврога баҳоламоқда. 18 ёшли футболчининг Каталония гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Миш-мишларга кўра, аввалроқ "ПСЖ" Ямал учун 200 млн евродан кўпроқ таклиф қилган, аммо "Барселона" рад жавобини берган.

Киритилди: 13:08 05.11.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!