"ПСЖ" дарвозабони Люка Шевалье билан хайрлашиш ниятида қолмоқда. Шунингдек, Париж клуби ҳимоячи Илья Забарний бўйича тушадиган таклифларни ҳам кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда журналист Ромен Молина X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
24 ёшли Шевалье Матвей Сафонов билан рақобатда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Шу сабабли франциялик дарвозабон кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоани тарк этишни истамоқда.
Шевалье ўтган ёзда "Лилль"дан "ПСЖ"га ўтган ва 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Забарний ҳам ўтган ёзда "Борнмут"дан Париж клубига келиб, 2030 йилгача шартнома имзолаган. Transfermarkt маълумотига кўра, 23 ёшли украиналик ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Забарний ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.