Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"ПСЖ" футболчиси: "Мен Ямалдан кучлиман"

"ПСЖ" футболчиси: "Мен Ямалдан кучлиман"

"Пари Сен-Жермен" футболчиси Дезире Дуэ "Барселона" футболчиси Ламин Ямалдан устун эканини айтди.

20 ёшли француз мавсумни ажойиб ўтказди ва Луис Энрике жамоасига барча ички совринларни, шунингдек, Чемпионлар Лигасини ютишда ёрдам берди. "ПСЖ" вингери ўзи ва 18 ёшли испаниялик Ямал ўртасидаги танловда камтарлик қилиб ўтирмади.

"Мен ёки Ямал? Мен, шубҳасиз," - деди Дуэ.

Дезире Дуэ 2024/25 йилги мавсумда парижликлар сафида 61 та ўйинда 16 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. Ямал "Барселона" сафида 55 та учрашувда 18 та гол ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 09:01 30.07.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!