Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«ПСЖ» «Барселона»га қарши баҳс олдидан жиддий йўқотишларга учради

«ПСЖ» «Барселона»га қарши баҳс олдидан жиддий йўқотишларга учради

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида «Барселона»га қарши баҳс олдидан жамоадаги жароҳатлар сони ҳақида фикр билдирди. Каталон клуби ҳам, парижликлар каби, ўзаро учрашув арафасида бир нечта муҳим футболчиларини йўқотишди.

Энрике Le Parisien нашрига шундай деди:

«Ҳар доим ижобий кайфиятни сақлаш керак. Афсуски, тўрт кундан кейин бизда “Барселона”га қарши баҳс бор ва унга 5–6 асосий ўйинчиларсиз чиқамиз. Бу ҳам биз учун, ҳам рақиб мураббийи Ханси Флик учун, ҳам икки жамоа мухлислари учун ёқимсиз ҳолат».

«Пари Сен-Жермен» клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши баҳс олдидан икки муҳим футболчисини жароҳат сабаб йўқотди. Жамоага жароҳат туфайли яримҳимоячи Витинья ва вингер Хвича Кварацхелия ёрдам бера олмайди.

Айни дамда парижликларнинг жароҳатлар рўйхатида тўрт футболчи бор: Усмон Дембеле, Дезире Дуэ, Маркиньос ва Жоау Невеш.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Барселона» — «ПСЖ» учрашуви 1 октябрь куни Барселонада бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:10 28.09.2025. Ўқилди: 3761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!