Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Психотроп дори сотган фуқора ушланди

Психотроп дори сотган фуқора ушланди

Тўрткўллик С.Э. мамлакатимизда муомаласи чекланган ва гиёҳбандлик воситалари рўйхатига киритилган дорини сотиш жиноятига қўл ўрди. У таркибида гиёҳбанд моддаси бор 30 дона Трамадол Ланнахер психотроп дорисини Тўрткўл савдо комлекси МЧЖ ҳудудида Х. исмли шахсга 180 минг сўмга сотаётган вақтда ҳуқуқ идоралари томонидан қўлга олинди, деб хабар бермоқда Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлим инспектори Н. Реимназаров Истиқлол ва қонун га.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилиб, суд ҳукми билан С.Э.га 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Manba: kar24.uz

Киритилди: 07:45 16.05.2019. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!