Бугун 3 апрель, 2020 йил, жума

O'ZB

Психолог коронавирусга чалинмаслик учун нима қилиш кераклигини айтди

Психолог коронавирусга чалинмаслик учун нима қилиш кераклигини айтди

Психолог, Москва психоанализ институти ўқитувчиси Евгений Головинов коронавирус билан боғлиқ вазиятда стрессдан қандай қутулиш кераклигини айтиб берди.

“Ҳар қандай стресс уч босқичдан иборат: фаоллик, қарама-қаршилик, чарчоқ. Узоқ вақт давомида стресс ҳолатида бўлган одамнинг асаб тизими чарчайди, иммунитети заифлашади, натижада вирус уни енгиб олади”, деди у.

Унинг фикрича, коронавирусга чалинмаслик учун унга қизиқишни чеклаш керак, фақат ишончли манбаларга ишониш лозим.

Мутахассис, шунингдек, севимли машғулотларни бажариш учун вақт топишни маслаҳат беради. Яна бир чора – бу жисмоний фаолият.

Аввалроқ, Давлат Думасининг Соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси ўринбосари, психиатр Николай Говорин коронавирус билан боғлиқ вазиятда руҳий саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берган эди.

Киритилди: 19:55 25.03.2020. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!