Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пропан газ нархлари ҳам ошди(ми)?

Пропан газ нархлари ҳам ошди(ми)?

Ижтимоий тармоқлар орқали “Пропан” газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

⌛ Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.

✅ Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга (15.07.2024 йил) хабар юборилган.

Киритилди: 14:56 01.08.2024. Ўқилди: 6604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!