Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратишни таклиф қилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59 йиллик йиғилишида нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари тадбир иштирокчиларини самимий қутлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ОТБ Бошқарувчилари кенгашининг йиғилишида Марказий Осиёнинг туризм имкониятларига тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, дунёдаги нотинчлик туфайли миллионлаб сайёҳлар хавфсиз йўналишларни қидирмоқда. Марказий Осиё зиёрат, маданий, гастрономик, этно, экстремал, тиббиёт каби туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга.

Ўзбекистон мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб, зарур инфратузилма, сервис, виза ва транспорт, энг муҳими, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширди. Бунинг ҳисобига ўн йил ичида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими 6 карра ошиб, 12 миллион нафарга етди.

Яқинда Тошкент шаҳрида очилган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда барпо этилган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси каби мажмуалар қўшни мамлакатларда ҳам бунёд этилмоқда. Шу боис, Президент минтақа давлатларини бирлаштирадиган туристик макон – “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш ташаббусини илгари сурди.

Давлат раҳбари қўшни давлатлар, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ҳамкорларни туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, биргаликда молиялаштиришга чақирди.

Киритилди: Бугун 12:57. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!