Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Украина Россияга ҳаво маконидаги сулҳни таклиф қилмоқчи — Reuters

АҚШ ва Украина Россияга ҳаво маконидаги сулҳни таклиф қилмоқчи — Reuters


Агентлик манбаларига кўра, Украина ва АҚШ расмийлари урушни тўхтатиш бўйича тинчлик ташаббусларининг янги босқичи доирасида Россияга тақдим этилиши режалаштирилаётган ҳаводаги сулҳ таклифини муҳокама қилган.

Reuters суҳбатдоши Киев аввал ҳам Владимир Путинга ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар билан мурожаат қилгани, бироқ таклифлар рад этилганини таъкидлаган. Бироқ, баъзи расмийлар Украинанинг сўнгги ойлардаги ҳужумлари туфайли Россия иқтисодиётига тушаётган босим Путиннинг позициясини юмшатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Мазкур хабар Украина президенти Зеленскийнинг Вашингтонга 28 июлга белгиланган ташрифи арафасида чиқмоқда. Ушбу ташриф давомида Украина етакчиси 11 июл куни вафот этган америкалик сенатор Линдси Грэм хотирасига бағишланган маросимда иштирок этиши ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши режалаштирилган.

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг сўнгги босқичи 2026 йил феврал ойида – Яқин Шарқда янги уруш бошланишидан бироз олдин бўлиб ўтганди. Шундан сўнг Россия бир неча бор АҚШ музокараларда воситачиликка қайтишига умид билдирди.

Шу билан бирга, Россия Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ракеталар ва дронлар билан зарба беришда давом этмоқда. Украина эса нефтни қайта ишлаш заводларини ўққа тутиб, мамлакатда ёқилғи инқирозини келтириб чиқарди, сўнгги бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида эса Россия ҳудудларидаги Wildberries омборлари украин дронлари нишонига айланди.

Киритилди: 21:01 26.07.2026. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!