АҚШ ва Исроил ҳужумлари сабабли Яқин Шарқ аҳолиси учун қаршилик кўрсатишдан бошқа йўл қолмаяпти.
Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Можтаба Хаменеининг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига йўллаган мактубида айтилади.
«Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти букчаймас қоядек Исроил ва унинг ҳомийлари ҳужумларига қарши турмоқда», — деб ёзди Хаменеи.
Унинг сўзларига кўра, «Ҳизбуллоҳ»ни ҳимоя қилиш Эроннинг стратегик сиёсати сифатида белгиланган.
«Ливаннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қалиш ва Исроил тажовузини бутунлай бартараф этиш АҚШ билан урушни тўхтатиш бўйича ўзаро англашув меморандумининг биринчи шартидир», — дея кўрсатиб ўтди Эрон олий раҳбари.