Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия флоти қароқчиликка қарши курашиши керак

Россия флоти қароқчиликка қарши курашиши керак

Россия флоти қароқчиликка қарши курашиши керак. Кемани эгаллаб олишга уриниш бўлган тақдирда эса эҳтиёткорлик билан, аммо қатъий ҳаракат қилиши лозим — Владимир Путин.

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Бизникидек музёрар флот ҳеч кимда йўқ, атом музёрар кемалари эса дунёда биздан бошқаларда умуман йўқ;

◾️ Россия чегараларининг 60 фоизи сув ҳавзалари, денгизлар ва океанлар орқали ўтган. Ҳарбий флот ядровий триадада муҳим аҳамият касб этади;

◾️ Биз Арктикада ўзимизни жуда хотиржам ва ишончли ҳис қиляпмиз. Чунки халқаро ҳуқуқ биз томонда ва ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш имкониятига эгамиз;

◾️ Россия “Посейдон” қуроли устидаги ишларни якунлаш ва уни жанговар навбатчиликка қўйиш сари ҳаракат қилмоқда;

◾️ Москва ихтиёрида замонавий қуроллар билан жиҳозланган кичик кемалар пайдо бўлмоқда. Шунингдек, бизда сувости ва сувусти дронлари ҳам пайдо бўлмоқда, улар жанговар ҳаракатлар ҳудудида самарали ишлатилмоқда;

◾️ Дунёда “Циркон” ракеталари каби қуролга эга бўлган давлатлар кўп эмас. Россия эса уни такомиллаштирмоқда ва бундан кейин ҳам шундай қилишда давом этади.

Киритилди: 22:40 26.07.2026. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!