Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон Киевга ҳужум қилиши мумкин

Эрон Киевга ҳужум қилиши мумкин

Эрон Украина пойтахти Киевга дронлар ёки ракеталар ёрдамида зарба бериши мумкин.

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали манбалаорга таяниб хабар бермоқда.

Канал бундай зарба техник жиҳатдан мумкин эканлигини таъкидлайди, чунки Теҳрон ва Киев ўртасидаги масофа 2000 километрдан кам, бу эса Эрон дронлари ва ракеталари етиб бориши мумкин бўлган масофада жойлашган.

Бу имконият Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Каспий денгизида Украина ҳарбийларининг Эрон савдо кемасига ҳужумини қоралаб, бу жавобсиз қолмаслигини айтганидан кейин муҳокама қилинди.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги Украина Каспий денгизида Эрон савдо кемасига ҳужум қилганини, натижада бир экипаж аъзоси ҳалок бўлганини ва икки киши яраланганини маълум қилган эди. Украина раҳбари Владимир Зеленский ўз навбатида Телеграмда Украина қуролли кучлари Эрондан Россияга ҳарбий юкларни ташиш учун ишлатиладиган Каспий денгизидаги кемаларга зарба берганини ёзган эди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!