Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да». Шавкат Мирзиёев Учтепадаги сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбатлашди

«Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да». Шавкат Мирзиёев Учтепадаги сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани «Тўрақўрғон» маҳалласига ташрифи давомида ўйингоҳда ўйнаётган болалар ва сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбат қилди.

«Ҳамма қилаётган шароитларимиз сизларни соғлом, бақувват, илмли, ўқимишли бўлишларинг учун қилиняпти. Бир дақиқа ҳам вақтларинг китобсиз ўтмаса, эртага мана шу ватанимизга садоқатли, ватанимизга керакли мутахассислар бўлиб вояга етасизлар. Мани номимдан ота-онангизга, ака-укангизга салом деб қўйинглар», — деди Президент болалар билан суҳбатда.

Шундан сўнг Президент сут маҳсулотлари дўкони сотувчиси билан ҳам суҳбатлашди.

Президентнинг маҳсулотлар сотилмасдан тургани ҳақидаги саволига сотувчи маҳсулотлар, асосан, кам муддат сақланиши, ҳар куни янги маҳсулотлар келиниши билан жавоб қайтарди.

«Ҳозир маҳсулотларни сизга соттирмаган-да, Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да», — деди Президент кулиб.

Киритилди: 00:03 15.05.2021. Ўқилди: 7322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!