Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги энди Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
Янги агентлик мамлакатнинг узоқ муддатли стратегик ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқиш, ислоҳотлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Агентликнинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни миллий ислоҳотлар жараёнига жорий этишдан иборат.