Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пойтахтда МИБ ходимлари она ва болаларга саховат кўрсатди

A A A
Пойтахтда МИБ ходимлари она ва болаларга саховат кўрсатди

Бугунги кунда Бюронинг пойтахт бошқармаси иш юритувида жорий йилнинг 1 чорак якунлари бўйича жами 27 787 та алимент ундирувларига оид ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 1 936 та ижро ҳужжатлари тамомланган ва тугатилган.

АТБ “Алоқа банк” томонидан алимент олувчиларнинг номига жами 21 292 та пластик карталар очилган бўлиб, жами 40 млрд. 447 млн. сўм алимент пуллари вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун ундириб берилган.

Алиментга оид ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари замирида вояга етмаган фарзандларнинг ҳаёти, соғлиғи, келажаги мужассамдир.

Шу маънода Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси саҳоват ва кўмак доирасида имкон қадар мурувватга шайланган. Пойтахтимиздаги "Intermed Innovation" клиникаси ташаббуси билан иккинчи маротаба Бюронинг пойтахт бошқармаси ҳамкорликда кам таъминланган алимент ундирувчилари ҳамда фарзандларининг соғлигини тиклаш, профилактика қилиш мақсадида 100 фоиз бепул тиббий кўрик хайрия тадбири ташкил этилди.

Бугун ташаббускор клиниканинг марказий биносида Бюронинг барча туман бўлимлари иш юритувидаги алимент ундирувчилари яъни оналар ва болалари таклиф қилиниб, уларга эътибор кўрсатилди.
Саховат тадбирида 20 нафардан зиёд таклиф қилинганлар клиника томонидан 100 фоиз бепул шифокор кўригидан ўтиб, аниқ кўрсатмалар асосида ташхислар топшириб, ўзларига керакли маслаҳатларни олишди.

Шунингдек, вояга етмаган фарзандларининг ҳам соғлиги яна бир бор текширилди. Ташаббускор клиниканинг аёллар ва болаларига қилинган кўмагидан миннатдор бўлиб, Бюронинг раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Уларнинг соғлиғини тиклаш ва профилактика қилиш мақсадида кўрсатилган кўмак кўнгилларни тоғдек кўтарганини таъкидлаб, тадбир сўнггида ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
Саховат ва кўмак доирасидаги тадбирлар давом этади.

Киритилди: 19:42 12.04.2023. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!