Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаганларга 138 мингдан ортиқ баённома тузилди

Пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаганларга 138 мингдан ортиқ баённома тузилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан йўл ҳақини тўламасдан фойдаланганларнинг аксариятини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этмоқда.

Пойтахт транспорт бош бошқармаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари юзасидан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қоидабузарликларнинг 70,4 фоизи 18–30 ёшли йўловчилар, яна 22 фоизи эса 16–17 ёшли ўсмирлар ҳиссасига тўғри келган. Шу тариқа, қайд этилган ҳолатларнинг 92,4 фоизи 16–30 ёшдагилар билан боғлиқ.

Шунингдек, йўл ҳақини тўламагани учун маъмурий баённома расмийлаштирилганларнинг 75,9 фоизини эркаклар ташкил этган.

Киритилди: Бугун 13:56. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар