Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Португалия мураббийи мағлубиятдан кейин Роналдунинг шогирдини ҳам танқид қилди

Португалия мураббийи мағлубиятдан кейин Роналдунинг шогирдини ҳам танқид қилди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Данияга қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Жоау Фелишнинг майдондаги ҳаракатларини танқид қилди.

Унинг A Bola нашрига айтишича, Фелиш чизиқлар орасида кутилган даражада ўйнай олмагани сабабли Португалия марказда устунликка эга бўлмади. Жезушнинг таъкидлашича, Дания терма жамоаси португалларни тактик жиҳатдан ҳушёрликдан четда қолдирган.

- Агар биз шу ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни таъминлаб олганимизда, охирги баҳсга мутлақо бошқа таркибни майдонга туширар эдим, — деди Жорже Жезуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ўз майдонида Данияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйин Криштиану Роналду терма жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганидан кейинг биринчи баҳс бўлди. Танқидга учраган ЖОау Фелиш эса Криштиану Роналду таклифи билан "Ан-Наср"га келган ва икки юлдуз саудияликлар жамоасида ҳужум жуфтлигини ташкил қилиб ўйнаяпти.

Киритилди: 23:51 15.11.2026. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар