Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Португалия эртага, 21 сентябр куни Фаластин давлатини тан олади.
Расмий қарор душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Португалия ТИВ раҳбари Паулу Ранжел шу ҳафта Буюк Британияга ташрифи чоғида бу масала унинг мамлакатида кун тартибида турганини ва ҳукумат бу қарорни жиддий кўриб чиқаётганини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, бу қадам БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бошланишидан олдин амалга оширилади. Экспертлар буни халқаро сиёсатдаги муҳим воқеа сифатида баҳоламоқда.