ФВВнинг аниқлик киритишича (https://t.me/MCHSUzbek/34070), ушбу ҳодиса режавий текширув доирасида иссиқ сув қувурини босим остида синовдан ўтказиш вақтида содир бўлган.
Бунинг оқибатида сув кучли босим билан отилган. Воқеа жойига ФВБ, ССБ ва коммунал хизматлар жалб этилган.
Расмий маълумотларга кўра, 3 нафар фуқаро енгил жароҳат олган. Уларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизиш зарур эмаслиги аниқланган.
Ҳозирда коммунал-авария хизмати томонидан носозлик бартараф этилмоқда.