Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Порахўр солиқ инспекцияси ходими қўлга тушди

Порахўр солиқ инспекцияси ходими қўлга тушди

🔥 Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспекцияси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

🚫 Хусусан, Бектемир тумани солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи маҳаллий тадбиркорга тегишли дўконда харидорга савдо чеки берилмаганлиги ҳолати бўйича ариза келиб тушганлигидан хабардор бўлиб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ушбу мурожаат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва судга тақдим этмаслик эвазига 4 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

У мазкур пул маблағини солиқ инспекцияси инспектори орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жорий йилнинг апрель ойида мазкур инспектор айнан мана шу дўконда бошқа бир мижозга савдо чеки берилмаганлиги ҳолати бўйича келиб тушган мурожаатни кўрмасдан қолдириш эвазига 1,5 млн сўм олганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу солиқ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!