Бугун 6 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси фаолиятини тўхтатади — Россия ТИВ

Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси фаолиятини тўхтатади — Россия ТИВ

"Консулхона 2025 йил 10 январдан бошлаб фаолиятини тўхтатади. Бу қарор Познандаги Россия бош консулхонасининг ёпилишига жавоб чораси ҳисобланади", деб хабар берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

Шунингдек, Россия ТИВ Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонасини уч нафар дипломатик ходимини персона нон грата (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Улар консулхона ёпилишидан олдин Россияни тарк этиши лозим.

Полша ноябр охирида "қўпорувчилик ҳаракатларига уриниш" айблови билан Познандаги Россия консулхонасини ёпишини эълон қилган эди.

Киритилди: 19:07 05.12.2024. Ўқилди: 1386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!