Польшанинг Остроленка шаҳридаги касб-ҳунар мактабида пичоқ билан уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳат олди.
RMF FM радиоаси хабарига кўра, ҳужум чоршанба куни эрталаб содир бўлган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, ҳужумчи 19 ёшли ўқувчи бўлган.
Ярадорларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари бўлган, шунингдек, битта ўқитувчи ҳам жароҳат олган. Ярадорлардан икки нафарининг аҳволи оғир. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам вертолёти етиб келди.
Ҳужумчи воқеа жойидан қочиб кетган, аммо Нарев дарёсидаги шаҳар пляжи яқинида полиция томонидан қўлга олинган.