Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Польша зўрлаганликда айбланаётган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Польша зўрлаганликда айбланаётган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Ўзбекистон ва Польша давлатлари Интерпол ходимларининг ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлари натижасида зўрлашда айбланаётган жиноятчи қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.

2021 йилнинг август ойидан бери ҳуқуқ-тартибот идораларимиз томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Н. Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги ММБ ходимлари ҳамкорлигида Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинди. -

Жорий йилнинг январь ойида жиноятчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган эди, март ойида эса полшалик ҳамкорларимиз томонидан М.Н. Польша ҳудудига кирганлиги ҳақида хабар келди.

Шундан сўнг Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди ва юборилган процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилди, бунинг натижасида М.Н. ушланди.

Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, ҳуқуқбузар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: 15:09 02.08.2022. Ўқилди: 2920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!