Польша чегара хизмати Россияни Болтиқ денгизидаги Petrobaltic бурғулаш платформасининг хавфсизлик зонасини бузганликда айблади.
Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россиянинг икки қирувчи самолёти объектнинг хавфсизлик зонаси ичида паст баландликда парвоз қилган.
"Польша қуролли кучлари ва бошқа хизматлар бу ҳақда хабардор қилинди", — деди Польша чегара хизмати.
Аввалроқ Россиянинг учта МиГ-31 тўхтатувчиси Эстония чегарасини бузиб, мамлакат ҳаво ҳудудида 12 дақиқа бўлгани ҳақида хабар берилган эди.