Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Польша Вазирлар Маҳкамаси ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун 750 миллион доллар ажратишни маъқуллади

Польша Вазирлар Маҳкамаси ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун 750 миллион доллар ажратишни маъқуллади

Польша ҳукумати йирик калибрли ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни яратиш учун деярли 3 миллиард злотий (тахминан 750 миллион доллар) ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги раҳбари Владислав Косиняк-Камиш Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.

"Польшада катта калибрли ўқ-дориларни ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ҳақиқатга айланмоқда! Вазирлар Кенгаши қонун лойиҳасини қабул қилди, бунинг натижасида Капитал инвестициялар жамғармасига деярли 3 миллиард злотий ўтказилади", деб ёзади сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг баҳорида Польшанинг аввалги ҳукумати ўқ-дорилар захирасини яратиш бўйича Миллий дастурни қабул қилган эди. Бу уларни хориждан сотиб олиш, шунингдек, мамлакат ичида ишлаб чиқариш қувватларини яратишни назарда тутади.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!