Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Польша вақтинчалик равишда Германия ва Литва билан чегара назоратини жорий этди

Польша вақтинчалик равишда Германия ва Литва билан чегара назоратини жорий этди

Польша 7 июль куни ярим тундан бошлаб Германия ва Литва билан чегараларда вақтинчалик назоратни тиклади. Бу ҳақда TVP Info телеканалига таяниб “Report” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, назорат 65 та нуқтада амалга оширилмоқда — шулардан 52 таси Германия билан чегарада, 13 таси эса Литва билан чегарада жойлашган. Польша Ички ишлар вазири Томаш Семоняк маълум қилишича, операцияга:

  • 800 нафар чегарачи,

  • 300 нафар полиция ходими,

  • 200 ҳарбий жандарм,

  • ва 500 нафар ҳудудий мудофаа қўшинлари аскарлари жалб этилган.

Вазир таъкидлаганидек, бу чораларнинг асосий мақсади — ноқонуний миграцияга қарши кураш.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Польша Бош вазири Дональд Туск чегара назоратини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Назорат аввалга 30 кунлик муддатга жорий этилган, аммо кейинчалик узайтирилиши мумкин.

Варшава бу қарор орқали нафақат миграция хавфларига қарши курашмоқда, балки 2024 йил кузида Германия томонидан жорий этилган чегара назоратига жавоб ҳам қайтармоқда.

Киритилди: 08:32 07.07.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!