Польша бош вазири Дональд Туск Анқаранинг Европа хавфсизлигидаги иштирокини муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Туркияга боришини маълум қилди.
“Ҳамма нарса Туркиянинг бунга тайёр эканлигидан далолат беради”, - деди Туск ва муҳокамаларда Анқаранинг Европа Иттифоқи хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларидаги иштирокини ошириш йўллари муҳокама қилинишини қўшимча қилди.
Бу ҳақда Польша ҳукумати раҳбари парламент қуйи палатаси аъзоларига мурожаати чоғида маълум қилинди. Дональд Туск ўз нутқи давомида Европа ва Польша хавфсизлиги борасида ҳам ўз хавотирларини билдирди.
Шу ҳафта бошида Дональд Туск “Европа давлатлари, Туркия ва Канада Россия билан тинчлик музокаралари учун аниқ ва тизимли стратегия ишлаб чиқиши керак”, деб айтган эди.