"Умид қилишимиз мумкин ва керак, аммо шу билан бирга тайёргарлик кўришимиз ҳам зарур. Ишонинг, лекин сергак бўлинг. Бугунги дунё аҳволини ҳисобга олсак, бу Европа ҳал қилувчи танлов олдида турганини англатади: буюк давлатлар қаторида ўйнаб, жаҳон ҳаракатида иштирок этиш ёки ўзини четга суриб қўйишга маҳкум этиш. Россияни тийиб туриш қўлимиздан келади. АҚШнинг ҳарбий салоҳиятига тенглашишимиз шарт эмас; демократик миллий давлатлардан иборат ягона Европа ҳамжамияти билан тўқнашув юз берганда, Путинни ғалаба қозониш имкониятларини қайта баҳолашга мажбур қилиш учун етарли кучга эга бўлишимиз кифоя," - деди Радослав Сикорский.