Польша бош вазири Дональд Туск мамлакатнинг бир қанча минтақаларидаги темир йўл транспорти объектларида террорчилик хавфи даражасини 3-даражага кўтаришни буюрди.
Туск бу ҳақда Сеймда (Польша парламенти қуйи палатаси) баёнот берди.
"Ички хавфсизлик агентлиги раҳбари ва ички ишлар ва маъмурият вазири мендан террорчилик таҳдиди даражасини 3-даражага кўтаришимни сўради – Чарли. Бу даража айрим темир йўл линияларига тааллуқлидир, мамлакатнинг қолган қисми эса 2-даражада қолади", - деди Туск.
16 ноябрь куни эрталаб пойтахтнинг Мазовецки водийсида поезд машинисти Украина билан чегарадаги Дорохуск чегара пунктига олиб борувчи рельслар шикастланганини аниқлади. Туск портлаш натижасида изларнинг шикастланганини айтиб, воқеани саботаж деб атади. Польша прокуратураси, ўз навбатида, воқеа юзасидан террорчиликда айбланиб, жиноий иш очган.
Польшанинг терроризмга қарши қонунчилигида террорчилик ҳаракати ёки унинг таҳдиди юзага келган тақдирда ҳукумат раҳбари тўртта хавф даражасидан бирини жорий қилиши мумкин: Alfa, Bravo, Charlie ва Delta.