Польша оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Украина фуқароси Владимир Журавлёв Варшавадаги округ суди залидан озод қилинган.
Суд қарорида таъкидланишича, Германия томони Журавлёвнинг айбдорлигини исботловчи “етарли далиллар келтирмаган”, унга қўйилган айблар эса “Россия 2014 йилдан буён Украинага қарши олиб бораётган жиноий ва геноцид уруши шароитида” содир этилган.
Маълумот учун, “Шимолий оқим - 1” ва “Шимолий оқим - 2” газ қувурларидаги портлашлар 2022 йил сентябрда юз берган. Берлин содир бўлган воқеани теракт деб баҳолаган. Германия терговчилар фаразига кўра, Журавлёв “Шимолий оқим” газ қувурларига портловчи қурилмалар ўрнатишда иштирок этган.
Журавлёв Польшада ўша йил сентябр ойининг охирида қўлга олинган. Бундан сал олдин, август ойида Италияда Германиянинг сўровига биноан Украина Қуролли кучларининг истеъфодаги капитани Сергей Кузнецов ҳибсга олинган. У ҳам “Шимолий оқим” қувурларидаги портлашларга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Италия суди уни Германияга топширишга қарор қилган.