АҚШ Махфий хизмати Флоридадаги аэропорт қаршисида Трамп самолётдан тушадиган жойга қаратилган снайперлик минорасини аниқлади, деб хабар бермоқда ABC News.
Телеканал хабарига кўра, АҚШ Махфий хизмати ходимлари Флоридадаги Палм-Бич аэропорти яқинида Доналд Трамп ташриф буюришидан бир кун олдин, президент Air Force One самолётидан тушадиган жойга қараб турган "шубҳали минора"ни топган.
ФҚБ директори Кеш Пателнинг айтишича, ҳозирча миноранинг бирор-бир шахсга алоқаси борлиги аниқланмаган.
NBC News телеканалининг тергов жараёнидан хабардор манбасига кўра, минора аэропортнинг хусусий самолётлар, жумладан, Трампнинг шахсий самолёти турадиган ҳудудидан йўлнинг нариги томонида жойлашган.