Словакия бош вазири Роберт Фицони Москвага олиб борадиган махсус рейсга Польша томонидан рухсат берилди. Бу ҳақда Pravda нашри Польша элчихонасига таянган ҳолда хабар берди.
“Словакия Республикаси бош вазири Роберт Фицо бор бўладиган Москвага махсус рейсни расмийлаштириш якунланди ва Польша бу парвозга рухсат берди”, — дейилади Польша элчихонаси хабарида.
Аввалроқ Роберт Фицо Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этиш режаси ўзгармаслигини маълум қилганди. Унинг айтишича, у билан бирга Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан икки нафар талаба ҳам Москвага боришади. Шунингдек, Словакия Миллий кенгаши ва Европа парламентининг бир қатор депутатлари ҳам пойтахтга етиб боришади, лекин улар алоҳида дастур доирасида иштирок этадилар.
Сўнгги кунларда словакиялик оммавий ахборот воситалари Фицонинг бир неча ишчи тадбирларни бекор қилганини ва бу ҳолатни унинг олдинги жароҳатлари оқибатлари билан боғлашганини маълум қилганди.