Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Польша матбуоти “Россиянинг жосуслик тармоғи” йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди

Польша матбуоти “Россиянинг жосуслик тармоғи” йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди

Польшанинг RMF FM радиостанцияси қўпорувчиликни амалга оширмоқчи бўлган Россиянинг жосуслик тармоғи йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди, деб ёзмоқда РИА Новости агентлиги.

“Польша махсус хизмати Россияга хизмат қилаётган жосуслик тармоғи фаолиятига чек қўйди. Мазкур гуруҳ мамлакатимиз ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўриши керак бўлган”, – дейилади хабарда.

Радиостанциянинг маълумотларига кўра, жосуслар темир йўл йўналишларида видеокамералар ўрнатган. "Жосуслар муҳим йўналишларда ва темир йўл боғламаларида камераларни яширинча ўрнатган. Улар транспорт ҳаракатларини қайд қилиб борган ва тармоққа узатган.

Таъкидланишича, бу ерда гап асосан Подкарпат воеводасидаги йўналишларидаги участкалар ҳамда Ясенка аэропорти атрофи ҳақида бормоқда. Бу ҳудуд ғарб қурол-аслаҳаларини Украинага жўнатишда асосий бўғин ҳисобланади.

Радиостанция берган хабарда айтилишича, ушбу иш юзасидан 6 нафар хорижлик фуқаро қўлга олинган, улар Россия махсус хизмати топшириғига кўра ҳаракат қилган.

Шунингдек, мамлакат махсус хизмати ва полиция ходимлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:00 16.03.2023. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!