Тез орада бир қанча давлатлар Украинага МиГ-29 қирувчи самолётларини топширади. Бу ҳақда Польша ҳукумати матбуот котиби Пётр Мюллер маълум қилди.
“Биз бу қарорлар тафсилотларини керакли вақтда эълон қиламиз. Бу қарорлар бир неча штатлардан иборат гуруҳда қабул қилинган”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.