Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Полша Германия ва Литва билан чегаралардаги назоратни 4 октябргача узайтирди

Полша Германия ва Литва билан чегаралардаги назоратни 4 октябргача узайтирди

Бу ҳақда Полша Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

"Чегарадаги шлагбаумларимиз 98 фоиз самара билан ишламоқда, бу эса Беларус ва Россия махсус хизматларини, шунингдек, ноқонуний миграцияни бошқа йўналишларга ўтишга мажбур қилмоқда", — дея изоҳ берди Полша ички ишлар вазири.

Полша-Германия чегарасидаги текширувлар 7 июл куни 52 та назорат-ўтказиш пунктида бошланган. Шунга ўхшаш чоралар Литва чегарасида ҳам жорий этилган. Чегарани кесиб ўтаётганларнинг паспортлари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилмоқда. Полша чегарачилари айниқса автобуслар, микроавтобуслар ва кўп йўловчили автомобилларга, шунингдек, ойналари қорайтирилган машиналарга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Республика бош вазири Доналд Тускнинг таъкидлашича, бу чоралар "назоратдан чиқаётган" ноқонуний мигрантлар оқимини чеклашга ёрдам бериши керак.

Киритилди: 23:30 03.08.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!