Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Кўкдала туманида содир бўлган холат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бугун, 5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатиида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

Киритилди: 23:54 05.08.2025. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!