"Агар нефт нархлари сезиларли даражада пасайиб кетса, Путин одамларни ўлдиришни бас қилади. Агар нефт яна 10 долларга арзонлашса, унинг бошқа чоқаси қолмайди, чунки Россия иқтисоди даҳшатли аҳволда", — деди АҚШ президенти CNBC телеканали эфирида.
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Бир йил олдин мамлакатимиз ўлик ҳолатда эди. Бугун эса дунёдаги энг қудратли давлатга айланди;
◾️ NATO етакчиларининг бари ҳозир ҳамма нарсани мен хоҳлагандек қилмоқдa;
◾️ Европа Иттифоқи менга 600 миллиард доллар берди, бу совға, қарз эмас. Ҳеч нимани қайтариш шарт эмас. Бу маблағларни исталган лойиҳамизга сарфлай оламиз;
◾️ Европа Иттифоқи сармоя мажбуриятларини бажармаса, уларнинг маҳсулотларига 35 фоизлик бож солинади.