Украина президенти Владимир Зеленский 4 август куни Харков вилоятидаги Волчанск шаҳрида жойлашган ҳарбий батальонга ташрифи чоғида Россия томонида жанг қилаётган хорижликлар ҳақида баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, дронлар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш, аскарларни ёллаш ва ҳарбий бригадаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинган. Зеленский, жангчилар маълумотига таяниб, шундай деди:
“Жангларда Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка мамлакатларидан келган ёлланма аскарлар иштирок этмоқда. Биз бу ҳолатга албатта муносабат билдирамиз.”