Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Чекловлар АҚШ ҳарбий кучлари Хитойга қанчалик боғлиқ эканини яна бир бор намоён қилмоқда"

"Чекловлар АҚШ ҳарбий кучлари Хитойга қанчалик боғлиқ эканини яна бир бор намоён қилмоқда"

Хитой Ғарб қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялари учун муҳим бўлган минералларни етказиб беришни чекламоқда, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Маълумотларга кўра, бу чекловлар ишлаб чиқаришда кечикишларга олиб келмоқда ва компанияларни ўқ-доридан тортиб то қирувчи самолётлар ишлаб чиқаришгача зарур ҳисобланувчи минералларни бутун дунё бўйлаб излашга мажбур қилмоқда.

"Нодир минералларни етказиб беришдаги чекловлар АҚШ ҳарбий кучлари Хитойга қанчалик боғлиқ эканини яна бир бор намоён қилмоқда. Бу эса геосиёсий таранглик ва кескин савдо музокаралари даврида Пекинга таъсир ўтказиш воситасини беради", дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Киритилди: 21:25 05.08.2025. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!