Польша авиация навигацияси хизмати (PANSA) хабарига кўра, Беларус ва Украина билан чегарада парвозлар 2025 йил 10 cентябрдан 9 декабргача чекланган.
PANSA баёнотида таъкидланишича, бу чеклов давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда. Чеклов қўйилган ҳудудда фуқаролик дронларининг парвози мутлақо тақиқланади. Тунда бу ҳудудда фақат ҳарбий самолётлар, кундузи эса парвоз ҳақида Польша ҳукуматини олдиндан огоҳлантирган ҳаво кемалари учиши мумкин. Чекловлар табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда, жумладан, шошилинч ёрдам кўрсатадиган ҳаво кемаларига татбиқ этилмайди.